Янгиликлар
Жамоатчилик эшитувидан ўтказиш тўғрисида эълон
Сирдарё вилояти Боёвут тумани Учтурғон МФЙ худудида “БЕКОБОДЦЕМЕНТ” АЖ томонидан фаолият олиб борилаётган «Баяутское 1981» лессимон жинслар кони атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатиш амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг мақсадга мувофиқлиги бўйича қарор қабул қилинишини муҳокама қилиш учун 2024 йилнинг 22 май куни соат 10:30 да, Боёвут тумани, Навруз массиви, Учтурғон МФЙ “Ойдин-хаёт” 1 уй манзили бўйича махалла идораси биносида 22 май соат 10:30 да йиғилиш ўтказилади.
Ишлаб чиқаришнинг асосий кўрсаткичлари – «Баяутское 1981»да ғишт ва цемент ишлаб чиқариш йиллик карьер махсулдорлиги 71,200 минг м3. Шу мақсадда корхонада ишлаб ҳажмини сақлаб қолиш ва шу билан бирга атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини камайтириш имконини шароитлар қилишни назарда тутади.
Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларининг экологик жиҳатлари - Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг атмосфера ҳавосига 5,17 тоннага яқин зарарли моддалар чиқарилади ва асосий ҳисса оксид углероди (3,6%) бўлиб, автотранспорт воситалари харакати давомида ажралиб чиқади.
Корхонадан чиқадиган чиқиндилар узлуксиз бўлади, шу билан бирга, зарарли моддаларни корхонанинг четида (атрофида) Ўзбекистон Республикаси Экология нормаларида рухсат этилган меъёрлардан ортиқ концентрацияларни яратмайди.
Объектни ишлатиш жараёнида ишлаб чиқариш оқова сувлари қайтадан фойдаланилади, шунинг учун ер усти сувлари таркибида ўзгаришлар бўлмайди. Оқова сувларнинг таркибида заҳарли компонентлар мавжуд эмас. Ишлаб чиқаришнинг ишлаши ер усти сувларининг сифатига таъсир қилмайди.
Корхона ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўзда тутилган.
Дарахтларни кесиш ёки ўсимликларни йўқ қилиш кўзда тутилмаган.
Ишлаб чиқариш чиқиндилари (демонтаж қилинган эски асбоб-ускуналар) корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун ишлатилади, маиший ва бошқа чиқиндиларни олиб чиқиш учун коммунал хизматлар билан шартнома тузилади.
Материалларнинг электрон шаклини info@bekabad-cement.uz электрон почта манзили орқали расмий сўраб олиш мумкин.
Мулоҳазалар ва таклифлар қабул қилинадиган электрон почта манзили info@bekabad-cement.uz
Материалларнинг электрон шакли жойлаштирилган Интернет жаҳон ахборот тармоғи манзили www.bekabad-cement.com (Янгиликлар сахифасида).
Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари билан танишишини таъминлаш мақсадида, мулоҳазалар ва таклифларнинг қоғоз ва электрон шаклда қабул қилиш учун хамда атроф муҳитга таъсирни баҳолаш қоғоз шаклидаги материаллар билан танишишлари учун манфаатдор томонлар юқорида келтирилган электрон почта манзилига, «Бекободцемент» АЖ юридик манзили Тошкент вилояти, Бекобод шахри, Истиклол кўчаси 20 уй, почта манзили 110503 бўйича ва Учтурғон МФЙ “Ойдин-хаёт” 1- уй манзили бўйича махалла идорасига мурожаат этишлари мумкин.
«Бекободцемент» АЖ
Оставьте свой комментарий