На русском | O’zbekha | English

Янгиликлар

Бекобод цемент" АЖ акциядорларига билдиришнома

«Бекабадцемент» АЖ 2026 йил 29 июнь куни соат 10:00 да Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, Истиқлол кўчаси, 20-уй манзилида, жамият мажлислар залида Йиллик умумий акциядорлар йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
E-mail: info@bekabad-cement.uz

Йиғилишда иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун жамият акциядорлари ўзлари билан паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни, акциядорларнинг вакиллари эса бундан ташқари — Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилган, йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ишончномани олиб келишлари лозим. Рўйхатдан ўтиш вақти соат 09:00 дан 10:00 гача. Йиллик умумий акциядорлар йиғилишининг бошланиш вақти — соат 10:00. Йиллик умумий акциядорлар йиғилиши тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 16.06.2026 йил. Йиллик умумий акциядорлар йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 23.06.2026 йил. Йиллик умумий акциядорлар йиғилишини ўтказиш шакли — юзма-юз мажлис ҳамда http://evote.uz/ электрон овоз бериш хизмати ёрдамида масофадан.

Кун тартиби:

  1. АЖ Ҳисобот (йиллик) умумий акциядорлар йиғилишининг саноқ комиссиясини шакллантириш тўғрисида.
  2. АЖ нинг 2025 йилги молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ва АЖ нинг 2026 йилги бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида.
  3. АЖ Кузатув кенгашининг 2025 йилги ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Аудиторлик ташкилотининг 2025 йилги ҳисоботини тасдиқлаш, АЖ нинг 2025 молиявий йили фаолияти якунлари бўйича бухгалтерия балансини ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида.
  5. АЖ фаолиятини 2026 йилда аудиторлик текширувидан ўтказиш тўғрисида. Аудиторлик ташкилотини белгилаш ва унинг 2026 йилги хизматлари ҳақи учун энг юқори миқдорни аниқлаш тўғрисида.
  6. 2025 йил якунлари бўйича фойдани тақсимлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида.
  7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида: амалдаги Кузатув кенгаши ваколатларини тугатиш ва жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
  8. «Бекабадцемент» АЖ нинг ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

Кузатув кенгаши мажлиси Баённомасига мувофиқ тайёрланган ҳужжатлар (материаллар) билан танишиш қуйидаги манзилда амалга оширилади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, Истиқлол кўчаси, 20-уй, 110503, жамиятнинг кадрлар бўлимида, 2026 йил 18 июндан 26 июнгача бўлган муддатда, иш кунлари соат 09:00 дан 16:00 гача.

Йиғилишни ўтказиш билан боғлиқ барча масалалар бўйича (+998) 97 779-01-68 телефон рақамига мурожаат қилинг.

Кузатув кенгаши
«Бекабадцемент» АЖ.


Оставьте свой комментарий