На русском | O’zbekha | English

Янгиликлар

Жорий йилнинг 19 октябрь куни "Бекободцемент" Акциядорлик Жамияти мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида"ги 10.04.2020 йилдаги № ЎРҚ -615 сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг       2019 -йил 21 -октябрдаги № ПФ -5850 сонли "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора -тадбирлари тўғрисидаги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов томонидан тасдиқланган  "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги хамда 21 -октябрь Ўзбек тили байрами кунини мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонлаш чора -тадбирлари  тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси мажлисининг 2023 йил 5 октябрдаги № 179 сонли Баёни билан белгиланган тегишли топшириқларнинг корхона тизимидаги ижросини таъминлаш мақсадида, 21 октябрь  куни "Ўзбек тили - миллий ўзлигимиз  ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли!" шиори остида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 34 -йиллиги  хамда  21-октябрь- Ўзбек тили байрами куни байрамини кенг нишонлашга қаратилган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда корхона маъмурияти ходимлари сўзга чиқиб барча ишчиларни ва юртдошларимизни давлат тили байрами билан муборакбод этиб, тадбирни очиб берди. Тадбир давомида турли кўнгилочар мусиқалар янгради. Тадбирга ташриф буюрган 1 сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан шеърлар ва миллий рақслар тақдим этилди. Шунингдек , Маданият уйининг хушовоз хонандалари томонидан чиройли қушиқ тароналари янгради.
12 февраля 2013

Выставка "Отечественные строительные материалы"3

Выставка "Отечественные строительные материалы" в Экспоцентре на Красной Пресне 30 января - 2 февраля 2013 г.

Batafsil
1 2 3 4 5 6 7 8