На русском | O’zbekha | English

Қандай қилиб сотиб олиш мумкин

«Бекободцемент» АЖ қуйидаги ишларни амалга оширади:

- цементни идишлар ва уюмлаб вагонларга юклаб жўнатиш; 

- цементни идишлар ва уюмлаб истеъмолчиларга юклаб бериш (самовывоз).

Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги ва корхонанинг норматив базасига мувофиқ зарур ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда цементни идишда ва уюмлаб вагонга юклаб жўнатишнинг тартибини белгилайди (харидорнинг ўзи ташиб кетганида цементни юклаш тартиби тегишли тартиботлар билн белгиланган).

Харидорга корхона тарафидан цементни юклаб жўнатиш учун Харидор ва Сотувчи ўртасида тузилган биржа шартномаси, шунингдек, биржа шартномаси бўйича (Ўзбекистон Республикаси Товар-хом-ашё биржасининг Ҳисоб-китоб клиринг палатасидан Сотувчига келиб тушадиган тўланган битимлар реестри билан тасдиқланади) ёки тўғридан-тўғри шартнома бўйича 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлангани асос бўлади.

Цементнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси иқтисодиё вазирлиги тарафидан тасдиқланган цементни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансига кўра тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат буюртмасини бажариш учун пудратчи ташкилотларга, шунингдек, экспорт контрактлари бўйича сотилади.

Тўғридан-тўғри шартномаларни тўғри расмийлаштирилганини корхонанинг юридик бўлими назорат қилади.

Ҳужжатларни расмийлаштириш.

Харидор «Бекободцемент» АЖ нинг сотиш бўлимига мўлжалланган бекат кўрсатилган ҳамда шу бекат юкни қабул қилишга тайёрлигини тасдиқловчи Бекобод бекати масъул ходимларининг имзоси қўйилган темирйўл транспорти билан цементни юклаб жўнатишга хат (буюртма)ни; биржа шартномаси (тикет) ёки бевосита шартноманинг ўзидаги нусхасини; ташкилот директори паспортининг нусхасини, ташкилот Гувоҳномаси нусхасини, юридик шахс рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариус тасдиқлаган нусхасини, ишлаб турган ҳисоб рақами тўғрисида банкдан маълумотномани, бюджетдан қарздорлик йўқлиги тўғрисида солиқ инспекциясидан берилган маълумотномани, темирйўл хизматлари бўйича шартнома тузилгани тўғрисида хатни тақдим қилади (ушбу ҳужжатларни ҳар бир фирма-ташктлот йилда бир марта тақдим этади).

Тузилган тўғридан-тўғри шартномалар сотиш бўйича иқтисодчи томонидан давлат объектлари бўйича шартномаларни рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинади. Темирйўл хизматлари бўйича шартнома тузилганидан сўнг сотиш бўйича иқтисодчи шартномани темирйўл хизматлари бўйича шартномаларни рўйхатга олиш китобида рўйхатга олади (темирйўл хизматлари бўйича шартнома ҳар бир фирма-ташкилот билан йилда бир марта тузилади).

Сўнг юклаб жўнатиш хати сотиш бўлимининг сотиш бўйича иқтисодчиси томонидан юклаб жўнатишга оид кирувчи хатлар китобида рўйхатга олинади ва 1С Бухгалтерия дастурига киритилади. Юклаб жўнатиш хатида сотиш бўйича иқтисодчиси шартнома рақамини, тикет рақамини, пул тўланган санани ёзиб киритади ва ўз имзосини қўяди.

Юклаб жўнатиш ҳужжатлари қабул қилиниб, рўйхатга олинганиан сўнг сотиш бўйича иқтисодчиси буни мижоз буюртмаиснинг нусхасига чекадиган имзоси билан тасдиқлайди ва унга шартнома рақами ва шартнома санасини киритади.

Шундан сўнг (тикетли) буюртма сотиш бўлими бошлиғи томонидан қайд қилиниб, сотиш бўйича иқтисодчига узатилади, у темирйўл хизматлари учун ҳақ тўланганини текширади ва тегишли реестрни тузади.

Сотиш бўлимининг ходими ВХ тарозибонлари тарафидан тақдим этилган Юкланган вагонлар рапорти асосида темирйўл юк хатини расмийлаштиради.

Рапортда қуйидагилар кўрсатилади: вагонларнинг тартиб рақами, цемент русуми, омборнинг тартиб рақами, тара, нетто, брутто вазлар ва вагоннинг юк кўтариш қобилияти. Юкланган вагонлар рапорти смена тарозибони ва ЦВГ устаси тарафидан имзоланади.

Темирйўл юк хатида қуйидагилар кўрсатилади: Корхонанинг номи, шартноманинг рақами, вагоннинг рақами, цемент русуми, юклаб жўнатиш тури (идишда ёки уюмлаб), тара, брутто ва нетто вазни.

Темирйўл юк хатлари расмийлаштирилганидан сўнг уларни сотиш бўлимининг масъул ходими имзолайди ва муҳр босилади. Темирйўл юк хатлари вагонларни якуний расмийлаштириш учун ВХ тарозибонига узатилади.

ОВЭСиМ нинг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси экспортга чиқариш бўйича (кодли) темирйўл юк ҳужжатларини тўққиз нусхада расмийлаштиради.

Тайёр маҳсулотни экспорт қилиш учун темирйўл юк ҳужжатини расмийлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- ҳисоб-фактура (инвойс) – икки нусхада, бухгалтериянинг масъул ходими томонидан тайёрланади, бош директор (у бўлмаганида – Директорлардан бири) ва «Бекободцемент» АЖ бош бухгалтери томонидан имзоланади;

- божхона-юк декларацияси (БЮД) – бир нусхада, ОВЭСиМ масъул ходими томонидан тайёрланади, ОВЭСиМ мутахассиси томонидан имзоланиб, сўнг боэхона органида рўйхатга олинади, божхона ходими имзолаганидан сўнг иккита (ромб шаклли ва гурбли) муҳр босилади;

- товарнинг келиб чиқиши тўғрисида СТ-1 сертификати – бир нусхада, «Бекободцемент» АЖ буюртмаси бўйича Ўзбекэкспертиза ОАЖ нинг Бекобод филиали томонидан берилади;

- цементнинг тегишли русумига Ўзбекистон Республикаси сертификатлаш миллий тизими томонидан берилган мувофиқлик сертификати, бир дона нусхасини цементнинг тегишли русумига Ўзбекистон Республикаси сертификатлаш миллий тизими томонидан берилган мувофиқлик сертификати асосида ПИП АО бошлиғи тақдим этади;                      

- сифат тўғрисида ҳужжат - бир нусхада, ПИП томонидан юклаб жўнатилаётган маҳсулотни таҳлил қилиш натижалари асосида берилади;

- юк етказиб берилишини назорат қилиш дафтари – бир нусхада, божхона органи томонидан берилади.

ОВЭСиМ масъул шахси имзолайдиган темирйўл юк ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг уларга муҳр босилади. Темирйўл юк ҳужжатлари ВХ тарозибонига («Темирйўл юк ҳужжатларини рўйхатга олиш ва узатиш киоби»да имзо чектириб) вагонларни якуний расмийлаштириш учун узатилади.

Шунингдек, завод маҳсулотини «Бекободцемент» АЖ нинг фирмали дўконларида 20 тоннагача ҳажмда сотиб олиш мумкин. Сотиш паспорт ва «Бекободцемент» АЖ Бош директори номига ёзилган ариза бўйича амалга оширилади.