На русском | O’zbekha | English

Янгиликлар

21 октябр - Узбек тили байрами куни

      Дунё халқлари ва миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Шундай экан ҳар бир тилнинг сақланиши ҳамда ёш авлодга етказилиши, халқ тараққиёти ва унинг келажагини белгилайди. Биргина тил кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди.  Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим силжишлардан бири бўлиб, она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди. 2020 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикасининг №ЎРҚ -615 “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги  Қонуни қабул қилиниши қувонарли ҳол бўлди. Ушбу қонун билан ҳар йили 21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” этиб нишонлаш белгиланди.
 
         2021 йил 20 октябр куни «Бекободцемент» АЖ/UCG  Мажлислар залида "21 октябр - Ўзбек тили байрами куни" га бағишлаб ижодий кеча байрами  ўтказилди. Тадбирга пенсионерлар ва корхона ходимлари таклиф етилди. Ижодий учрашув дастурида  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар қатнашди: Ҳамид Тошпўлатов,  Aлишер Отабоев ва Қобил Умиров таклиф қилинди. Тадбир сўнгида хотира учун суратлар олинди.

    
    



Оставьте свой комментарий