На русском | O’zbekha | English

Корхона тарихи

Сифат, ишонч ва муваффақият биз билан ҳамроҳ!

«Бекободцемент» АЖ тарихини 1926 йилдан бери юритиб келаётган Ўзбекистоннинг цемент ишлаб чиқарувчи дастлабки саноат корхонасидир. Цемент ишлаб чиқаришнинг деярли бир асрлик тарихи давомида завод, иноқ ва юқори даражада профессионал меҳнат жамоаси, еттинчи авлоддаги цементчилар сулолалари туфайли юксак сифатли маҳсулот ишлаб чиқарувчи барқарор корхона номига сазовор бўлди.

«Бекободцемент» АЖ портландцементнинг турли, жумладан, умумқурилиш (ПЦ 400-Д20, ШПЦ 400), юксак маркали (ПЦ 400 Д0), махсус (ССПЦ 400-Д20, ППЦ 400-Д40) русумларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Маҳсулотимизнинг сифати мувофиқлик сертификатлари, шунингдек, МДҲ мамлакатларида унга бўлган юксак талаб билан тасдиқланмоқда. «Бекободцемент» маҳсулотидан фойдаланиб, Нурек, Фарҳод гидроэлектростанциялари, Фарғона ва Сирдарё иссиқлик станциялари, металлургия заводи, Марказий Осиёдаги энг йирик Тошкент аэропорти, Шўртан газ-кимё комплекси, «Бойқўнғир» космодроми ва кўплаб бошқа энергетика ва саноат корхоналари қурилган.

 

Корхонани модернизациялаш хронологияси

1936 – 1938 йиллар мобайнида завод илк бора қайта жиҳозланди. Диаметри 3,0–3,3 м ва узунлиги 65 м ли иккита циркуляр печ ўрнатилди. Завод йилига 155 минг тонна цемент ишлаб чиқара бошлади. 1957 йилда цемент заводи асбест қувурлари заводи билан бирлаштирилиб, Бекобод цемент комбинати дея атала бошлади.

1957- 1962 йилларда иккинчи марта қайта жиҳозланди. Диаметри 3,3 ва 3,0 м, узунлиги 118 м бўлган иккита ҳамда диаметри 3,6 м ва узунлиги 150 м ли яна битта циркуляр печлар, катталиги 2,4 х 13 м ли тўртта тегирмон ўрнатилди, шунингдек, мавжуд ускуналарнинг иши мукаммаллаштирилди. Оҳакни майдалаш бўйича қуввати 200 минг тонна бўлган фабрика ва 25 минг тонна маҳсулотни сақлашга мўлжалланган цемент омбори фойдаланишга топширилди. Циркуляр печларда мазут ўрнига табиий газдан фойдаланила бошланди. Бажарилган ишлар натижасида комбинат йилига 670 минг тоннагача цемент ишлаб чиқара бошлади.

1972 йилда майдалаш ва навларга ажратиш фабрикаси фойдаланишга топширилди. Бу фабрикани 1974 йилдан бошлаб Бекобод рудасиз материаллар заводи деб номладилар.

1974  - 1976 йилларда асбест қувур ва шифер ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш учун асбест қувурларини ишлаб чиқарадиган АТМ– 3,СМ – 713А линияси ва шифер чиқарадиган СМ – 1115 линияси ўрнатилди.

Реконструкциялар тўғрисида маълумотлар:

1974 йилда 4 ва 5-сонли айланма печларнинг диаметри 3,6 м дан 4,0 м гача оширилиб модернизация қилинди.

1978 йилда 4 ва 5-сонли айланма печларнинг узунлиги 118 м дан 140 м гача ўзгартирилиб модернизация қилинди.

1982 – 1983 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида янги карьер ишга тушди. Куйдириш ва янчиш цехларида янги электр фильтрлар ўрнатилди. Натижада цемент ишлаб чиқариш йилига 714 минг тоннага етди.

1988 йилда янги компрессор фойдаланишга топширилди. Натижада комбинат сиқилган ҳаво билан тўлиқ таъминланди.

1989–1991 йиллар мобайнида цементнинг чангини тутувчи ускуна ўрнатилди.

1993 йилда 6-сон айланма печни қизиган учидан 66 метр масофасида диаметри 3,6 м дан 4,0 м га каттартирилиб модернизация қилинди.

2008 йилда 4-сон айланма печнинг занжир зонаси узунлиги 29,80 м дан 35,15 м га узайтирилиб модернизация қилинди.

2009 йилда 3-сон айланма печнинг занжир зонаси узунлиги 29,60 м дан 35,15 м га узайтирилиб модернизация қилинди.

2009 йилда 5-сон айланма печнинг занжир зонаси узунлиги 30,10 м дан 36,30 м га узайтирилиб реконструкция қилинди.

2010 йилда 6-сон айланма печнинг занжир зонаси реконструкция қилинди.

2012 йилда 1, 2-сон айланма печ частотали ўзгаргичлар ўрнатиб, печларнинг унуми 1тонна/соат миқдорига етказилиб частотали қайта тузгичлар ўрнатиб реконструкция қилинди.

2013 йилда 3-сон айланма печ частотали ўзгаргичлар ўрнатилиб, печларнинг унуми 1тонна/соат миқдорига етказилиб частотали қайта тузгичлар ўрнатиб реконструкция қилинди.

Бош лойиҳачи – «Южгипроцемент» институт.

 

КОРХОНАНИНГ ЮТУҚЛАРИ

1960 йилда завод «Меҳнат Қизил Байроқ» ордени билан мукофотланган.

1997 йилда маҳулот сифати учун «Олтин Глобус» халқаро мукофотини олган,

2000 йилда «Европа Аркаси» халқаро мукофотини олган,

2013 йилнинг 10 мартида Женевада «Бекободцемент» АЖ CENTURY INTERNATIONAL QUALITYERA платина тоифасида «Сифат эраси» мукофоти билан тақдирганган. Бу бутун жамонанинг ютуғи бўлиб, жаҳон бозорига йўл очиб берди. Ўнлаб кишилар орден, медал ёки Фахрий Ёрлиқ олмаган бирон йил бўлмаган.

 

«Бекободцемент» АЖ да Сифат Менежменти Тизими 2007 йилнинг 29 июнида Озарбайжоннинг «Moody International Limited» компанияси томонидан жорий қилинган ва сертификатланган, унга кўра «Бекободцемент» АЖ нинг Сифат Менежменти Тизими ISO 9001:2000 бўйича талабларга мувофиқлиги тасдиқланиб, 20.07.2007 йилда 19.07.2007 йилгача муддатга UZ.SMT/04/002/0004-сонли МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ берилган.

2010 йилда  МС ИСО ISO 9001:2008 бўйича Сифат Менежменти Тизими қайтадан сертификатланиб, 30.08.2010 йилда 29.08.2013 йилгача муддатга UZ.SMT/04/002/0008-сонли МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ берилган.  

2011 йилда  «Eruasian Expert Group» компанияси тарафидан МС ИСО ISO 9001:2008 бўйича Сифат Менежменти Тизими қайтадан сертификатланиб, 25.07.2011 йилда 24.07.2014 йилга қадар UZ.SMT/04/020/005-сонли МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ берилган.

Корхона гуллаб-яшнаши ва ривож топиши учун хар бир ходим вижлонан меҳнат қилиб, ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади. Чунки завод Бекободнинг ва бутун Республикамизнинг фахри ҳисобланади. Ушбу комплексни янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришнинг янада юксак сифати ва қувватини таъминлаш янги ютуқларга олиб келади.