На русском | O’zbekha | English

Цемент ишлаб чиқариш

Қуруқ усулда ишлаб чиқариш

 

Цемент клинкерини қуруқ усулда ишлаб чиқариш ўзига хос бетаурор, юқори самарали ва экологик тоза ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Клинкернинг Ўзбекистон стандартлари қўлланади. Лойиҳа хом-ашени заводга келтириш (тушириш)дан бошлаб токи клинкерни заводдан оиб чиқиб кетишгача ҳисоб-китоб қилинган. Хусусан: технологик жараён, техникавий ускуналар, қуриш, тузилма, электрлаштириш, автоматлаштириш, сув таъминоти ва сув-оқава, иситиш ва вентиляция, шунингдек, бош режа ва транспорт схемаси. 

Лойиҳада цемент заводида ифлосланишнинг асосий омили ҳисобланмиш чангни тутувчи тизимга алоҳида эътибор қаратилган, шу сабабли аспирация соҳасида энг яхши ишланмалар қўлланган.

Қуруқ усулли технология техник-иқтисодий ресурсларни анча миқдорда тежаш ва заводнинг мавжуд ресурслари, карьер ва ёрдамчи бўлинмалардан максимал фойдаланиш имконини таъминлайди, бу эса ички ва ташқи бозорда рақобатбардошликни анча оширади.

Шунингдек, бу заводни ишга туширилиши қўшимча 150 та иш ўринлари яратилишига имкон очиб, аҳоли бандлиги ва Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчиларнинг фаровонлигини оширишда катта аҳамиятга эга бўлди.

Ишлаб чиқариш линияси технлогиясининг оптимал фаолиятига риоя қилиш, маҳсулот сифатини таъминлаш ҳамда электр энергиясини тежаш мақсадида ушбу лойиҳа доирасида жаҳонда энг илғор ва ишончли ҳисобланган, барча цехларни марказлаштирилган тартибда бошқарувчи ва барча цехларни алоҳида назорат қилувчи  марказлашган-тарқоқ компьютер тизимидан фойдаланилган. Ушбу тизим операторлар станцияси, муҳандислар станцияси, жойида бошқариш станцияси ва системали телекоммуникация тармоғидан иборат.

 

Ҳўл усулда ишлаб чиқариш

«Бекободцемент» АЖ да цемент ишлаб чиқариш жараёни клинкерни ҳўл усулда чиқаришдан ташкил топиб, технологик схемада келтирилган асосий операциялардан иборат.

 

1. Оҳак ва лесс кўринишли гилни қазиб олиш.

Асосий хом-ашё ҳисобланган оҳак корхонадан 180 км масофада жойлашган Жиззах вилоятидаги «Балиқли-Тау» конида қазиб олинади. Конда портлатиш ишлари ўтказилганидан сўнг оҳак бир чўмичли экскаватор билан автотранспортга юкланади ва карьерда жойлашган майдалаш машинаси майдончасига келтирилади. Оҳакни 35mm дан майда бўлакларга парчалаш икки босқичда, ясси (СМД-118 турдаги) ва болғали (СМ-97А турдаги) дробилкалар билан амалга оширилади. Парчаланган оҳак цемент заводига темирйўл транспорти билан келтирилади.

Лесс кўринишли гил карьери корхонага яқин жойда, тахминан 19 км масофада Сирдарё вилоятида жойлашган. Қазиб чиқарилган лёсс, экскаватор билан МАЗ, HOVA автомашиналарига юкланиб, корхонага ташиб келтирилади ва лёсс участкасининг омбори (гил захираси)да жамланади.

 

2. Хом-ашё ва қўшимчаларни жамлаш.

Хом-ашё компонентлари (оҳак ва темир таркибли қўшимчалар), фаол минерал қўшимчалар ва гипс тоши темирйўл транспорти билан ишлаб чиқаришга етказилганидан сўнг корхонанинг бирлашган омборида бир-биридан алоҳида жамланади.

 

3. Оҳак ва темир таркибли қўшимчалар миқдорини дозалаш.

Хом-ашё омборида юк кўтариш қобилияти 10 тонна бўлган грейфер (Г10Т40 турдаги) крани ёрдамида оҳак ва темир таркибли қўшимчалар миқдори дозаланиб, хом-ашё цехининг бош бункерига узатилади, у ердан вазний дозатор ёрдамида реверсив транспортёрга берилади, сўнг тақсимланиб, хом-ашё тегирмонларининг бункерлари тўлдирилади.

 

4. Оҳакли-огаркали шламни тайёрлаш.

Хом-ашё тегирмонлари бункерларидан тарелкасимон питателлар ёрдамида оҳакли-огаркали шламни тегирмон ариғига тушиши дозаланади, бир пайтнинг ўзида тегирмон ариғига ҳўл усулда янчиш учун сув қўшилади. Хом-ашёни тегирмон орқали ўтиш вақти 20-30 минутни ташкил қилади. Тегирмондан чиқаётган оҳакли-огаркали шлам хом-ашё тегирмонларининг шлам приямкаларига тушади, у ерда марказдан ҳайдовчи насослар билан 7; 8; 9-сонли вертикал сув ҳавзалари (бассейнлар)га чиқарилади.

 

5. Лесс кўринишли гил миқдорини дозлаш ва лесс шламини тайёрлаш.

Гил захирасидаги лесс кўринишли лойтупроқ (лёсс) автотранспорт билан ротор машинасининг жамловчи бункерига етказиб берилади. Жамловчи бункердан материал питател орқали дозаланиб, ротор тегирмонига тушади, у ерга лесс билан бирга уни ивитиш ва лесс шламини тайёрлаш учун сув берилади. Лесс шламини тайёрлаш учун сув вентил билан дозаланади. У ердан лёсс шлами сиғими 200 м3ли шлам приямкасига тушади ва аралаштиргич ҳамда қўшимча ҳаво узатилиб аралаштирилади. Гил шлами тегишли қуюқликка етганидан сўнг марказдан ҳайдовчи насослар билан 10; 11-сонли вертикал бассейнларга суриб ўтказилади.

 

6. Оҳакли-огаркали ва лесс кўринишли шламни сақлаш.

Тайёр бўлган оҳакли-огаркали шлам 7; 8; 9-сонли вертикал бассейнларга ташилади, лесс шлами алоҳида сақлаш ва пневмоаралаштириш учун 10; 11-сонли вертикал ҳавзаларга тўкилади. Гомогенлаштирилгандан сўнг вертикал ҳавзалардан шлам намуналари кимёвий таркибини ва бошқа параметрлари (намлиги, майда янчилгани, оқувчанлиги) ни аниқлаш учун олинади.

 

7. Шламни тўғрилаш ва нормал шламни тайёрлаш.

Шлам қуйидаги усулда тўғриланади: вертикал ҳавзаларга янчилган шлам тўкилади, сўнг титри юқори лёсс ёки шламни порциялаб қўшиб бориб хом-ашё шлам тегишли кимёвий таркибга келтирилади. Кейин эса шлам пневмоаралаштириш йўли билан гомогенлаштирилиб, кимёвий таркиби ва бошқа технлогик параметрларини аниқлаш учун шламдан намуналар олинади. Шламнинг хусусиятлари берилган параметрларга (КН, п, р) мувофиқ келмаган тақдирда токи берилган кимёвий таркибли нормал шлам олингунга қадар шлам қўшимча равишда тўғриланади. Нормал шлам сақлаш ва куйдиришга узатиш учун горизонтал шлам ҳавзасига тўкилади.

 

8. Нормал хом-ашё шламини сақлаш.

Горизонтал шлам ҳавзасида нормал шлам сақлаш жараёнида қатламланишини олдини олиш учун кранли аралаштириргич билан механик ва пневматик тарзда аралаштирилади.

 

9. Хом-ашё шламини куйдириш.

 

Хом-ашёни куйдириш учун заводда учта айланма печ: рекуператор совутгичли иккита Ø4,0 х140 м печи ва «Волга 35С» совутгичли битта Ø 3,6/4,0х150 м печ мавжуд.

Айланма печлар қарама-қарши оқимли куйдирувчи агрегат бўлиб, унда хом-ашё аралашмаси печ бўйлаб унинг иссиқ учига секин ҳаракатланади. Шламга тескари томонга қизига газлар оқиб туради. Қизиган газлар тутун тортгич ҳосил қиладиган ҳаво сийраклиги эвазига ҳаракатланади.

Горизонтал шлам ҳавзасидаги нормал шлам марказдан ҳайдовчи ГРАК насослар ёрдамида печнинг совуқ учига, шлам питатели, тақсимлаш бакига узатилади, у ерда тақсимлаш қутилари, ижро механизмлари ва енглар воситасида шлам бир текис тақсимланади. Шлам қувур бўйлаб тинчитувчи бакка ва у ердан назорат бакига берилади, унда печни шлам билан тўлдирилишининг назорат ўлчови амалга оширилади, кейин жса шлам аралаштиргичга ва у ердан таъминловчи қувур орқали печга тушади.

Печда шлам юқори ҳарорат таъсирига учрайди. Қизитганда шлам дастлаб суюлади, сўнг қуюлиб, лахталар ҳосил бўлади. Кейин улар парчаланиб кетади. Печнинг шлам қурийдиган қисми буғланиш ва қуритиш қисми деб аталади.

Кейин хом-ашё аралашмаси қизитиш зонасига қараб ҳаракатланади. Ушбу хонада кимёвий реакциялар бошланади, шунингдек, хом-ашё аралашмасининг физикавий хусусиятлари ҳам ўзгаради. Минераллар дегидратланиши ва парчаланиши натижасида гил қисми эгилувчанлигини йўқотиб, кукунга айланади.

Хом-ашё аралашмаси кальцинацияланиш зонасига тушади, у ерда карбонатли кальций парчаланади CaCO3 --- CaO + CO2.  Бу зонада асосий оксид CaO ва гил қисмининг кислотали компонентлари: SiO2,  Al 2O3  и  Fe2 O3  ўртасида CaO SiO2,  CaO Al2O3,  CaO Fe2O3 ҳосил бўладиган реакциялар кечади.  

Материал янада нарига сурилиб, ҳарорат ортиши билан минераллар ҳосил бўлишининг қаттиқ фазали жараёнлари якунланади ва материал силикат, алюсиний ва кальций ферритларидан ташки топади. Ушбу бирикмаларни ҳосил бўлиш реакциялари экзотермик бўлиб, иссиқлик ажралиши билан кечади.

Сўнг материал қизиб бирикиш зонасига келиб тушади, бу ерд у қисман эрийди, яъни қизиб бирикади. Суюқ фаза ҳосил бўлади. Қизиб бирикиш 13000С ҳароратда бошланиб, 14500С ҳароратгача давом этади. Материал қизиб бирикиш зонасида 25-30 минут давомида қолади. Бутун шу вақт давомида эркин кальций оксид эритмада тарқаб улгуриб, клинкернинг асосий қисми ҳисобланмиш алит (3CaOSiO2 ) ҳосил бўлишида иштирок этади.

Қизиб бирикиш зонасидан ҳосил бўлган клинкер совутиш зонасига келади. Унинг таркибида эркин оҳак миқдори 1 фоиздан, эркин темир миқдори эса 0,35% дан ортмаслиги лозим. Совутиш зонасидан клинкер кескин совутиш учун 4 ва 5-сонли айланма печлардаги рекуператор совутгичлар ва 6-сонли айланма печдаги «Волга 35С» совутгичига, сўнг клинкер транспортёри билан бирлашган омборга келиб тушади.

 

Чиқаётган газларни чангдан тозалаш.

Айланма печларда шлам печ газлари ва куйдирилаётган материал бир-бирига қарама-қарши йўналишда ҳаракатлантириш тамойилида куйдирилади. Нам ва куйдириш маҳсулотларининг майда кукунига тўйинган чиқувчи газлар печдан тортилиб, печ орти қурилмалари (чанг камераси ва электр фильтри, УГ2-3-74 ва ДГПН-32-3СК чанг тутувчи аппаратлар)да чангдан халос бўлади. Чанг камерасида печ орти чангининг йирик кукуни чўктирилади. Майда кукун электр фильтри билан тутиб қолинади.

 

Печ орти чангини жамлаш

Чанг тутувчи қурилмалар билан тутилган печ орти чанги жамловчи бункерда тўпланади ва технологик жараёнга қайтарилади.

 

Печ орти чангини қайтариш

Жамловчи бункердаги печ орти чанги элеватор билан аралаширгичга узатилади ҳамда печнинг совуқ учидан куйдиришга бериш учун нормал хом-ашё шлами билан аралаштирилади. Шунингдек, чанг печнинг қизиган учидан чанг форсункаси орқали фуллернасос билан ҳам узатилиши мумкин.

 

10. Клинкерни омборга жамлаш.

Куйдирилиб, совутилган клинкер сақлаш ва кейинчсалик технлогик циклда ишлатиш учун клинкер ва қўшимчаларнинг бирлашган омборига ташилади. Фаол минерал қўшимчалар ишлаб чиқаришга етказиб берилиш бўйича бирлашган омборга жамланади. Гипс тоши заводга етказиб берилганидан сўнг клинкер ва қўшимчаларнинг бирлашган омборида жамланади. Зарурат тугилса хом-ашё дастлаб болғали дробилкада 50mm дан майда бўлакларга янчилади.

 

11. Клинкер ва қўшимчалар миқдорини дозалаш.

Клинкер, минерал қўшимчалар ва гипс тоши бирлашган омбордан грейферли (Г10 Т40 турдаги) кран билан цемент тегирмонларининг жамловчи бункерларига юкланади ва тарелкали питателлар орқали цемент тегирмонларига дозалаб берилади. Маҳсулот ассортиментига қараб қўшимчаларнинг тури, шунингдек, қўшимчалар ва гипс тошининг вазний улуши ўзгартириб турилади.

 

12. Цементни янчиш.

Клинкер ва қўшимчаларни биргаликда янчиш узлуксиз ишловчи (МС туридаги) икки камерали цемент тегирмонларида амалга оширилади. Ҳосил бўлган цементнинг майда янчилиши маҳсулот номенклатурасига белгиланган норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Тайёр цемент тегирмондан тортиб олиниб, пневмокамерали насос билан цемент силосига юборилади.

 

13. Цементни сақлаш.

Цемент маҳсулотни сақлаш ва жамлаш унинг нам тортиши ва ифлосланишини олдини олувчи, диаметри 10 м ва баландлиги 25 м бўлган вертикал цемент силосларида амалга оширилади. Цементлар маҳсулот номенклатурасига қараб алоҳида жамланади.

 

14. Цементни уюмлаб юклаш.

Истеъмолчиларга етказиб бериш учун цемент силосларига жамланган цемент силосларнинг пастки қисмида жойлашган туширувчи қурилмалар ёрдамида уюмлаб махсус жиҳозланган темирйўл ёки автотранспорт воситаларига юкланади.

 

15. Цементни қадоқлаш.

Силослардаги цемент пневмоқувур билан қадоқлаш бўлимига етказилади. Силослар участкаларида цемент қадоқловчи машина билан 50 кг қопларга, шунингдек, 1 тонналик МКР (стропли юмшоқ контейнерлар) қопларига қадоқланади. Цементли қоплар цех омборида жамланади.

 

16. Қадоқланган цементни жўнатиш.

Ўопларга қадоқланган цемент тайёр маҳсулот омборидан истеъмолчиларга темирйўл ёки автомобил транспортига юклаб жўнатилади.