На русском | O’zbekha | English

Халқ истеъмоли товарлари

Янги иш ўринларини яратиш, чиқариладиган тайёр маҳсулот номенклатурасини кенгайтириш, ишлаб чиқариш диверсификациялаш лойиҳанинг асосий мақсадидир. Маҳсулот таннархини мунтазам камайтириб бориш саноатнинг энг муҳим вазифасидир. Илғор корхоналар тарафидан бу соҳада эришилган ютуқлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришни такомиллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, моддий ресурслардан тежаб фойдаланиш ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларидан яхшироқ фойдаланишнинг натижасидир. Ишлаб чиқариш резарвларини аниқлаш ва ишга тушириш – саноатни ривожлантиришнинг энг муҳим манбаларидан биридир, унинг устига ишлаб чиқариш резервлари унумсиз йўқотишларни бартараф этиш билан чекланиб қолмасдан, илғор техника, технология ва ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришни ҳам ўз ичига олади. Маҳсулотларни янги турларини чиқариш корхона айланмасини ошишига, шунингдек, аҳоли эҳтиёжини қондиришга кўмаклашади.

Бугунги кунда корхонада халқ истеъмоли товрларини ишлаб чиқарадиган линияларни яратиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда:

 

Мебель ишлаб чиқариш: ишлаб чиқариш ҳажми, ишлатиладиган материал ва ускуналар ҳамда технлогик жараёнларнинг хусусиятларидан қатъи назарҳар қандай турдаги корпусли мебел ишлаб чиқарувчилар. Тизим мебель ишлаб чиқаришнинг асосий вазифаларига мувофиқ қатор модулларга бўлинган. Ҳар бир модуль икки хил режимда: автоном ва тизим таркибида ишлаши мумкин. Барча модуллар кириш ва чиқиш ахбороти бўйича бир-бири билан мувофиқлаштирилган, яъни ҳар бир модул кириш ахбороти сифатида бошқа модулларнинг чиқиш ахборотини ишлатиши мумкин. Шундай қилиб, барча модулларнинг биргаликдаги иши ягона ахборот майдонини ҳосил қилади. Ушбу тамойилдан фойдаланиш тизимни технологик жараённинг хусусиятларига мувофиқ конфигурациялаш, уни босқичма-босқич жорий этилишини ва янги модулларни тезкор ишга қўшишни ташкиллаштиришга имкон беради.

 

Пластик ва алюминийдан ишланган деразаларни ишлаб чиқариш;

Пластик деразаларни ишлаб чиқариш, жамоат ва уй-жой биноларида ишлатиш мумкин, қўллашга оид ҳеч қандай гигиеник чекловлар йўқ. Аммо ҳар қандай материалдан, жумладан, ПВХдан ишланган деразалар, иссиқлик ўтказувчанлик, нормаланидан ҳаво алмашинуви, товуш ўтказмаслик ва шу каби қатор техникавий талабларга жавоб бериши лозим эканлиги эса бошқа гап. Уларнинг қўлланилиш соҳаси айнан шу билан белгиланади.

 

Темирбетон ва бетон буюмларни ишлаб чиқариш.

 

Тротуар (йўлак) бордюри турли соҳаларда қўлланадиган универсал йўл материали ҳисобланади. Кўпинча йўлак бордюри уй-жой ёки фуқаролик қурилишида, ландшафтли дизайнда, далаҳовли участкаларида ва бошқа шу каби жойларда қўлланади.

 

Турли кўринишдаги бетон девор тошлари, бетон блоклардан ишланган тротуар (йўлак) плиткаси ва брусчатка, стандарт ғиштлар тротуар (йўлак) плиткаси маҳсулоти ҳисобланади. Бу маҳсулотлар яхши сифатга, сиқилишга нисбатан юксак мустаҳкамликка ва аниқ ўлчамларга эга. Қурилишда, йўл қопламаси сифатида, майдонларни ва ш.к. қоплашда кенг ишлатилади.

 

ФБС блоклар кўплаб бино ёки иншоотларнинг асос элементи ҳисобланади.

Блоклар турли мақсадларга мўлжалланган бино ва иншоотларни конструкциялаш, подвалларнинг деворларини қуриш, техникавий полости, лентали пойдеворларни қуриш, иситилмайдиган биноларни бунёд этиш, ишлаб чиқариш, подвал ва уй-жой биноларининг деворлари учун мўлжалланган.

Мижозлар билан ишлашда биз, даврий равишда ҳоҳиш-истак ва тавсияларни ўргана бориб ва уларни ўзимизнинг ишланмалар билан тўлдириб, маҳсулот яратиш ва унинг сифатини яхшилаш йўналишида бориш ниятидамиз.