На русском | O’zbekha | English

Янгиликлар

Янгийўл цемент майдалаш станцияси атроф муҳитга таъсирни баҳолаш

ЭЪЛОН


            Тошкент вилояти Янгийўл тумани Кирсадак МФЙ худудида жойлашган «Янгийўл цемент майдалаш станцияси» атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатиш амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг мақсадга мувофиқлиги бўйича қарор қабул қилинишини муҳокама қилиш учун 2023 йилнинг 29 сентябрь куни соат 10:30 да, Янгийўл тумани, Кирсадак МФЙ Маданият кўчаси 26 уй манзили бўйича махалла идораси биносида йиғилиш ўтказилади.
Ишлаб чиқаришнинг асосий кўрсаткичлари – «Янгийўл цемент майдалаш станцияси»да цемент ишлаб чиқариш йилига 1,0 млн.тн. Шу мақсадда корхонада цемент ва бошқа ёрдамчи участкаларни ишлаб чиқариш бўйича энг сўнгги русумдаги ускуналарни ўрнатиш режалаштирилган.
Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларининг экологик жиҳатлари - Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг атмосфера ҳавосига 167,15 тоннага яқин зарарли моддалар чиқарилади ва асосий ҳисса цемент чанглари (94,9%) бўлиб, уларнинг 99,99 фоизи чанг ва газ тозалаш ускуналари томонидан ушланади.
Корхонадан чиқадиган чиқиндилар узлуксиз бўлади, шу билан бирга, зарарли моддаларни корхонанинг четида (атрофида) Ўзбекистон Республикаси Экология нормаларида рухсат этилган меъёрлардан ортиқ концентрацияларни яратмайди.
Объектни ишлатиш жараёнида ишлаб чиқариш оқова сувлари қайтадан фойдаланилади, шунинг учун ер усти сувлари таркибида ўзгаришлар бўлмайди. Оқова сувларнинг таркибида заҳарли компонентлар мавжуд эмас. Ишлаб чиқаришнинг ишлаши ер усти сувларининг сифатига таъсир қилмайди.
Ишлаб чиқариш модернизация қилингандан сўнг, цехнинг чиқиндилари натижасида ҳосил бўладиган ҳаводаги ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг камайиши ҳисобига тупроқнинг ҳолати ўзгаришсиз қолади.
Корхона ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўзда тутилган.
Дарахтларни кесиш ёки ўсимликларни йўқ қилиш кўзда тутилмаган.
Ишлаб чиқариш чиқиндилари (демонтаж қилинган эски асбоб-ускуналар) корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун ишлатилади, маиший ва бошқа чиқиндиларни олиб чиқиш учун коммунал хизматлар билан шартнома тузилади.
Материалларнинг электрон шаклини info@bekabad-cement.uz электрон почта манзили орқали расмий сўраб олиш мумкин.
Мулоҳазалар ва таклифлар қабул қилинадиган электрон почта манзили info@bekabad-cement.uz.
Материалларнинг электрон шакли жойлаштирилган Интернет жаҳон ахборот тармоғи манзили www.bekabad-cement.com (Янгиликлар сахифасида).
Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари билан танишишини таъминлаш мақсадида, мулоҳазалар ва таклифларнинг қоғоз ва электрон шаклда қабул қилиш учун хамда атроф муҳитга таъсирни баҳолаш қоғоз шаклидаги материаллар билан танишишлари учун манфаатдор томонлар юқорида келтирилган электрон почта манзилига, «Бекободцемент» АЖ юридик манзили Тошкент вилояти, Бекобод шахри, Истиклол кўчаси 20 уй, почта манзили 110503 бўйича ва Кирсадак МФЙ Маданият кўчаси 26 уй манзили бўйича махалла идорасига мурожаат этишлари мумкин.


Оставьте свой комментарий